| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
КОРХОНАЛАР
Корхона корхоналиги жиҳатидан шахсий мулкдир. Пайғамбар с.а.в.нинг замонларидан ҳам одамлар пойабзал, кийим, қилич каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга эга бўлганлар. Пайғамбар с.а.в. уларга эътироз билдирмаганлар. Минбар ясаб беришлари учун ўшаларга буюртма берганлар. Бу нарса корхоналарнинг шахсий мулк бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Корхоналар устидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қараб ҳукм чиқарилади. Масалан, ароқ ишлаб чиқарувчи корхонага эга бўлиш мусулмонга ҳаромдир. Негаки, Оллоҳ Таолонинг сиқиб ароқ чиқарувчининг ҳам, чиқартирувчининг ҳам лаънатлагани хусусида ҳадис ворид бўлган. Унда сиқишдан эмас, сиқиб ароқ чиқаришдан қайтарилган. Сиқишнинг ўзи ҳаром эмас. Сиқиб ароқ чиқариш ҳаром. Ароқ корхонасининг ҳаромлиги, ишлаб чиқараётган маҳсулотига, яъни ароққа қараб бўляпти. Демак, корхона ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг ҳукмини олади. Шунга асосан қайси бир корхонанинг ишлаб чиқараётган маҳсулоти умумий мулкка тегишли моддалардан бўлмаса, ўша корхона шахсий мулк ҳисобланади. Қандолатчилик, тўқимачилик, дурадгорлик каби корхоналар шулар жумласидандир. Энди агар корхоналар умумий мулкка дахлдор маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бўлса, улар умумий мулк бўлиб қолади. Туганмас маъданларни қазиб олувчи корхоналар шулар жумласидандир. Худди ароқ корхонаси ҳаромликда ароқнинг ҳукмини олгани каби, олтин, кумуш, темир, мис, нефт каби маъданларни қазиб олувчи корхоналар ҳам қазиб олаётган ўша маъданлар каби умумий мулк ҳукмини олади. Мусулмонлардан вакил сифатида ва мусулмонлар фойдаси учун маъданларни қазиб олиш вазифаси давлатнинг зиммасига юклатилганлиги эътибори билан улар давлат мулки бўлиши мумкин. Темирни кесиш, болғалаш, машина ишлаб чиқариш каби шахсий мулкка алоқадор махсулотларни ишлаб чиқарадиган корхоналар шахсий мулк бўлиши мумкин. Чунки улар ишлаб чиқараётган маҳсулот умумий мулкка тегишли эмас. Хуллас, умумий мулкка тегишли материалдан маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхона умумий мулк бўлиши ҳам, давлат мулки бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, ўшандай корхоналар давлат шахслардан ижарага оладиган шахсий мулк бўлиши ҳам мумкин. Қайси бир корхонанинг ишлаб чиқараётган маҳсулоти шахсий мулкка тегишли бўлса, унга шахслар ҳам эгалик қилишлари жоиз. Негаки, у шахсий мулк туридандир.
74-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|